2020 йил 5-6 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилади.
Халқаро форум Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилмоқда.
Форум эксклюзив тадбир бўлиб, ўз майдонида 1 минг 500 дан ортиқ хорижий ва миллий компания раҳбарлари, инвесторлар, экспортчилар ва етакчи оммавий ахборот воситалари вакилларини тўплайди.
Тадбир доирасида «Бизнес учун очиқлик», «Минтақавий алоқаларни чуқурлаштириш», «Технологик инновацияларни қўллаш» каба қатор йўналишларда шўъба сессиялари ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Форум оператори – “InterForum” ДУК.
Халқаро анжуманда иштирок етиш учун www.tiif.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.