Халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар кузатувчиларининг сайловлардаги иштироки сайловни демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкора ўтказишда муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, халқаро кузатув фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларининг амалга оширилишини таъминлаш, сайлов жараёни амалиёти бўйича икки томонлама билим ва ахборот алмашишга хизмат қилиши билан бир қаторда мустаҳкам халқаро алоқаларни ўрнатиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Миллий сайлов тизими муттасил ривожланиб ва такомиллашиб бораётган янги Ўзбекистонда фуқароларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг сайлов ҳуқуқлари ва эркинликларини амалда таъминлашга йўналтирилган изчил ислоҳотлар юксак самара бермоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон нафақат ўз миллий сайловлари, балки референдумларини ўтказишда халқаро кузатишни амалга ошириш учун очиқдир.
Шундай қилиб, мамлакатимизда демократик сайловларни ўтказиш, сайлов жараёни иштирокчиларининг сайлов ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Оҳирги йилларда Ўзбекистонда сайловлар ўтказилиши жараёнини халқаро кузатиш динамикаси хорижий (халқаро) кузатувчилар иштироки ортиб бораётганлигидан далолат беради.Ўзбекистон Республикаси президентлиги учун 2015 йилда ўтказилган сайловда 296 нафар хорижлик кузатувчи иштирок этган бўлса, 2016 йилдаги сайловда улар 555 нафарни, 2021 йили эса 971 нафарини ташкил этди.
Буларнинг барчаси ўзининг янги, янада юксалиш йўлини танлаган Ўзбекистонда сайловлар туб ўзгаришлар ва демократик ислоҳотлар,вужудга келаётган янги сиёсий муҳит шароитида ўтказилаётганидан ҳамда халқаро ҳамжамиятда ушбу ўзгаришларга эътибор тобора ошиб бораётганидан ёрқин далолатдир.
Халқаро кузатувнинг халқаро стандартлари ва миллий-ҳуқуқий асослари
Бугунга келиб, Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларини қамраб олган инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга қўшилган.
БМТ, ЕХҲТ, Европа Кенгаши, Парламентлараро иттифоқ ва шу каби бошқа етакчи халқаро ташкилотлар ҳужжатларида акс эттирилган давлатнинг халқаро мажбуриятлари ва халқаро сайлов стандартлари имплементацияси асосида Ўзбекистонда миллий сайлов тизими шакллантирилди, сайловни ўтказиш ва сайловларни халқаро кузатишни ташкил этишни ҳуқуқий тартибга солиш амалга оширилмоқда.
Бу ҳужжатлар қаторига Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт, Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги Халқаро конвенция, Аёлларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция (CЕДАW), Аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция, БМТнинг сайловларни ўтказилиши устидан халқаро кузатув тамойиллари тўғрисидаги Декларацияси, ЕХҲТнинг инсоний ўлчовлари бўйича Копенгаген конференцияси йиғилишининг ҳужжати, Эркин ва адолатли сайловлар мезонлари тўғрисидаги Декларация, Сайловларни ўтказишга оид тавсия этилган меъёрларнинг мажмуаси: 2002 йилда Венеция комиссияси томонидан қабул қилинган раҳбарий тамойиллар ва изоҳловчи маъруза, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги аъзо давлатларда сайловлар ва референдумлар устидан халқаро кузатиш тамойиллари тўғрисидаги МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг декларацияси ва бир қатор бошқа ҳужжатлар киради.
Янги таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларининг устуворлиги эътироф этилган. Мамлакатимизда халқаро кузатувчиларнинг фаолияти халқаро кузатув институтини тартибга солиш соҳасидаги халқаро ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда, халқаро ҳужжатларга зид келмайдиган доирада миллий қонунчилик билан тартибга солинади ҳамда халқаро кузатувчиларни таклиф қилиш борасида етарлича ривожланган амалиёт мавжуд.
Ўзбекистондаги сайловларда халқаро кузатувчиларнинг мақомини ҳуқуқий тартибга солиш, шу жумладан, аккредитация қилиш тартиби, халқаро кузатувчиларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва чекловлари рўйхати Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси сайловида иштирок этувчи хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари тўғрисидаги Низоми билан тартибга солинади.
Хусусан, Сайлов кодексида сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш жойларида ва овозларни санаб чиқишда бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчиларнинг иштирок этиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Марказий сайлов комиссиясининг Низомида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келган кузатувчиларнинг сайловларда иштирок этиши тартиби батафсил белгилаб берилган.
Ўзбекистон халқаро ташкилотлар фаолиятида фаол иштирок этиб, халқаро сайлов стандартларини жорий этишда конструктив ҳамкорликни амалга оширмоқда. Улар орасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ/ДИИҲБ), ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси, Европа Парламенти, Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ), МДҲ Парламент Ассамблеяси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ), Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) каби халқаро ташкилотлар бор.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 2013 йилдан буён Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (БСОА), 2014 йилдан эса Осиё сайлов органлари ассоциацияси (ОСОА) аъзосидир, ЕХҲТ/ДИИҲБ, МДҲ ПА аъзо давлатлари Демократия, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти (ДМХИ), Сайлов тизимлари халқаро жамғармаси (IFES), ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар бўйича координатори, БМТТД каби халқаро ташкилотлар билан сайлов масалалари бўйича фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Ўтган даврда Ўзбекистонда сайловларни халқаро кузатишни ташкил этиш амалиёти тўла шакллантирилди. Шу жиҳатдан, таклиф этилаётган халқаро (хорижий) кузатувчиларнишартли равишда уч гуруҳга ажратиш мумкин.
Биринчи гуруҳ – кузатиш халқаро ҳужжатлар асосида амалга ошириладиган халқаро ва давлатлараро ташкилотлар. ЕХҲТ ДИИҲБ, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси, Европарламент, МДҲ, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси, ШҲТ, ИҲТ, ТДТ, Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси каби халқаро ташкилотлар шулар жумласидандир.
Таклиф этилаётган халқаро кузатувчиларнинг иккинчи гуруҳини ихтисослаштирилган орган ва ташкилотлар, шу жумладан, сайловлар ва референдумларни халқаро кузатишнинг асосий мақсадлари уларнинг устави ёки низомларида белгиланган давлатлараро ташкилот мақомига эга бўлмаган халқаро ташкилотлар ташкил қилади. Бу гуруҳдан, асосан, миллий конституция ва сайлов, референдумлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ сайловлар, референдумлар ўтказишда профессионал иштирок этувчи хорижий сайлов органлари (комиссиялари) ва вазифаларига сайлов жараёнларини ўтказишни ўз ичига олган бошқа органлар (миллий адлия вазирликлари, суд ва бошқалар), миллий сайловлар, референдумларнинг илмий-амалий масалалари билан профессионал равишда шуғулланувчи уюшмалар ва ташкилотлар жой олган. Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси, Бутунжаҳон сайлов органларининг ассоциацияси, Осиё сайлов органлари ассоциацияси, МДҲ ПAга аъзо давлатларнинг Демократия, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш Халқаро институти, Сайлов тизимлари халқаро жамғармаси каби тузилмалар шулар жумласидандир.
Халқаро кузатувчиларнинг учинчи гуруҳига Ўзбекистон томонидан хорижий кузатувчилар сифатида таклиф этилган ва ўз касбий манфаатларидан келиб чиққан холда сайловни кузатувчи олимлар ва тадқиқотчилар, сайлов ҳуқуқи соҳасидаги экспертлар, ҳуқуқшунослар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва сиёсатшунослар киради.
Халқаро кузатувчиларни аккредитациядан ўтказиш
Сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингандан сўнг Марказий сайлов комиссияси Ташқи ишлар ишлар вазирлиги орқали хорижий давлатларнинг сайлов органларига ва халқаро ташкилотларга таклифномалар юборади.
Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар бу таклифга жавоб ва тегишли ҳужжатларни овоз бериш кунидан камида ўн кун олдин тақдим этиши керак. Ташқи ишлар ишлар вазирлиги тегишли хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар кузатувчиларининг ҳужжатларини илова қилинган ҳолда Марказий сайлов комиссиясига тақдимнома киритади. Марказий сайлов комиссияси беш кун ичида хорижий (халқаро) кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.
Шу билан бирга аккредитация учун тақдим этилган ҳужжатлар қуйиладиган талабларга жавоб бермаса, ҳужжатлар белгиланган муддатдан кеч тақдим қилинса, хорижий кузатувчининг ёки унинг номзодини кўрсатган ташкилотнинг фаолияти миллий қонунчиликка зид бўлса ёки Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, хавфсизлиги ва миллий манфаатларига хавф солса – қонунчилигимизга мувофиқ аккредитация қилиш рад этилишига асос бўлади.
Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитация қилинган хорижий кузатувчига сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ўз фаолиятини амалга ошириши учун асос бўлган тегишли мандат берилади.
Халқаро кузатувчиларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари
Мамлакатимизнинг миллий сайлов амалиётида халқаро кузатувчиларнинг аниқ ҳуқуқий мақомини белгилаш модели тўла шакллантирилган. Давлатимиз халқаро кузатувчилар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиладиган бир хилдаги амалиёт кафолатлайди.
Сайлов кодексида хорижий кузатувчи маҳаллий кузатувчи (сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари) билан бир хил ҳуқуқларга эга эканлиги белгилаб қўйилган.
Хорижий кузатувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш;
- номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларида иштирок этиш;
- сайлов участкасида ҳозир бўлиш, тайёргарлик ишларининг боришини, яширин овоз бериш кабиналарининг ёки хоналарининг жойлаштирилишини ва сайлов қутиларининг муҳрланишини, фуқароларнинг рўйхатга олинишини, сайлов бюллетенларининг уларга берилишини кузатиш;
- сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатиш;
- муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти ва жойи ҳақида хабардор бўлиш ҳамда ушбу жараённи кузатиш;
- сайловчининг турган жойида унинг рухсати билан овоз бериши жараёнини кузатиш;
- овозлар санаб чиқилаётганда ва сайлов комиссиясининг баённомаси тузилаётганда ҳозир бўлиш;
- сайлов натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг тегишли сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаларини сўраш ва олиш;
- кузатув олиб бориш давомида ўзи ёллаган таржимон ҳамроҳлигида бўлиш;
- сайлов жараёни ва овоз беришнинг яширинлигини бузмасдан фото, видео, аудио ёзувларни амалга ошириш (қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойлари, ҳарбий қисмлар, даволаш муассасалари бундан мустасно);
- кузатув натижалари бўйича оммавий ахборот воситалари вакилларига мурожаат қилиш;
- сайловолди ташвиқоти белгилари бўлмаган, фамилияси, исми ва отасининг исми, ўзи вакиллик қилаётган ташкилотнинг номи кўрсатилган кўкрак нишонлари тақиш;
- округ сайлов комиссияси томонидан участка сайлов комиссияларидан овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларни қабул қилиб олиш ҳамда округ бўйича сайлов натижаларини аниқлаш жараёнида ҳозир бўлиш;
- ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларига бориши ҳақида камида уч кун олдин тегишли участка сайлов комиссиясини белгиланган тартибда хабардор қилиш;
- агар сайлов участкасида сайловга оид қонунчилик ва халқаро нормалар талаблари бузилишига йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун асослар бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида ушбу участка сайлов комиссияси аъзоларига уларнинг ишига аралашмаган ҳолда маълум қилиш, шунингдек юқори турувчи сайлов комиссияларига хабар бериш;
- сайлов тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳақида ҳамда сайловга тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказилиши бўйича ўз фикрини баён қилиш.
Халқаро кузатувчиларнинг бу ваколатлари халқаро стандартларга мос келади.
Хорижий кузатувчиларга берилган бундай кўплаб эркинликлар, ҳуқуқлар орқали уларбўлиб ўтаётган сайловлар жараёнларига объектив баҳо бериш учун маълумот тўплайди, сайлов қонунчилиги ва амалиётини ўрганади, сайлов ўтказувчи комиссиялари фаолиятига баҳо беради.
Шу билан бирга, халқаро ҳужжатларга кўра, давлатнинг ички иши ҳисобланган ва ташқаридан ҳар қандай ноқонуний аралашувдан ҳимояланиш лозим бўлган ички сиёсий жараёнларга билвосита ёки тўғридан-тўғри аралашиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, Марказий сайлов комиссиясининг хорижий (халқаро) кузатувчилар тўғрисидаги Низомида халқаро кузатувчиларга ўз ваколатларини амалга оширишда муайян мажбуриятлар/чекловлар белгиланганки, улар ушбу чекловларга риоя қилишлари шарт.
Хорижий кузатувчилар қуйидагиларга мажбурдирлар:
- ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, жумладан Ўзбекистонда бўлиш қоидаларига, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш борасидаги халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган норма ва принципларига амал қилиш;
- сайловлар устидан халқаро кузатувни амалга ошириш борасидаги ўз вазифаларини холислик, сиёсий бетарафлик принципларига амал қилган ҳолда бажариш, сайловларни ўтказувчи комиссиялар, давлат органлари, мансабдор шахслар, сайловлар иштирокчиларига нисбатан қандай бўлмасин бирон-бир тарзда афзаллик билдиришдан воз кечиш;
- барча даражадаги сайловлар ўтказувчи комиссияларга, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига ҳамда бошқа ташкилотларга кирганида Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган мандатни шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кўрсатиш;
- ўз хулосаларини ўтказилган кузатув ва ҳақиқий материаллар билан асослаш.
Хорижий кузатувчиларга қуйидагилар ман этилади:
овоз берувчи овоз бериш бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлиш;
овоз берувчиларга таъсир ўтказиш, бирон-бир ташвиқот материали ёки адабиёти тарқатиш;
овоз берувчилардан улар қандай овоз берганликларини суриштириш ёки уларга овоз бериш бюллетенига белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;
сайловлар ўтказувчи участка комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан овоз бериш қутиларини муҳрлаш, уларни очиш, овозларни санаб чиқиш чоғида аралашиш;
сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайловлар натижалари прогнозларини, ўтказилаётган референдум билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш.
Хорижий кузатувчиларнинг сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларда иштирок этиши Марказий сайлов комиссияси билан олдиндан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Сайловларниўтказишнингмиллийқонунчиликбазасинитакомиллаштириш
Ўзбекистондаўрнатилганхалқарокузатувамалиётигамувофиқ, сайловжараёнлари мониторинги натижаларибўйичаэълонқилинганхулосаларватавсияларэътиборданчетдақолмайдиҳамдасайловвасайловниўтказишамалиётимиллийқонунчиликбазасинитакомиллаштиришнидавомэттиришучунасосбўлибхизматқилади.
Миссиялари 1999 йилданбуёнсайловларникузатишучунтаклифэтилаётган ЕХҲТ/ДИИҲБ биланфаолҳамкорликмисолида (парламент сайловлари: 2004, 2009, 2014, 2019 йиллар; президентликсайловлари: 2007, 2015, 2016, 2021 йиллар, Конституция референдуми 2023 йил), Марказийсайловкомиссияситомониданмувофиқлаштирилганвасайловжараёнинингбарчаиштирокчилари, эксперт вамутахассислар, сиёсийпартиялар, фуқароликжамиятиинститутларивакиллари, олимларваамалиётчиларнижалбэтганҳолда парламент ва Президент сайловлариникузатишнатижаларибўйичасайловникузатишмиссияларинингякунийҳисоботлариасосидасайловқонунчилигиваамалиётиниянадатакомиллаштиришюзасиданизчилишларамалгаоширилмоқда.
СўнггийиллардаЎзбекистонДИИҲБнингсайловларникузатишбўйичақатортавсияларинибосқичма-босқичамалгаоширди. БунгаСайловкодексинингқабулқилиниши, сайловжараёнигаахборот-коммуникация технологияларинингжорийэтилганивабирқаторбошқакиритилганянгиликларяққолдалолатбўлаолади.
Масалан, ДИИҲБ СайловларникузатишмиссиясинингЎзбекистонбўйичаЯкунийҳисоботлариданбиринингхалқаромажбуриятларгамувофиқҳуқуқийлаёқатгаасослангановозберишчегарасиниқайтакўрибчиқишбўйичатавсиясиниамалгаошириш.
Биринчинавбатда, 2021 йил июль ойидамамлакатимизтомониданБМТнингНогиронларҳуқуқларитўғрисидагиКонвенцияси (Нью-Йорк, 2006 йил 13 декабрь) ратификация қилинди.
Кейингиқадамҳуқуқлаёқатичекланганшахсларнингсайловлардабошқаларбилантенгҳуқуқлилигиниконституциявийдаражадамустаҳкамлашбўлди.
Янги таҳриридагиЎзбекистонРеспубликасиКонституциясида (128-модда) суд томониданмуомалагалаёқатсиздебтопилганфуқаролар, шунингдекоғирваўтаоғиржиноятларсодирэтганликучунсуднингҳукмигакўраозодликданмаҳрумэтишжойларидасақланаётганшахсларсайловдаиштирокэтишҳуқуқиданфақатқонунгамувофиқҳамдасуднингқарориасосидамаҳрумэтилишимумкинлигибелгиланган. Бошқаҳарқандайҳоллардафуқароларнингсайловҳуқуқларинитўғридан-тўғриёкибилвоситачеклашгайўлқўйилмайди.
Кейинчаликбуконституциявий норма сайловқонунчилигидамустаҳкамлабқўйилди. 2023 йил 6 май куни “ЎзбекистонРеспубликасинингайримқонунҳужжатларигаўзгартишвақўшимчаларкиритиштўғрисида”гиЎзбекистонРеспубликасинингКонституциявийқонуниқабулқилинди, унгакўра “ЎзбекистонРеспубликасинингреферендумитўғрисида”гиҚонуннингваСайловкодексинингтегишлимоддалариянгитаҳрирдабаёнқилинди. Муомалагалаёқатсизшахсларфақат суд қарорибилансайловҳуқуқиданмаҳрумэтилишимумкинлигибелгиланди.
Ушбу норма шахсўзҳуқуқийсубъективликнитанолишҳуқуқиданмаҳрумқилинишиёкибуҳуқуқчекланишимумкинбўлганҳолатларниистисноқилишнингконституциявийкафолатибўлибхизматқилади.
Мухтасар айтганда, халқаро кузатувчилар фаолиятининг халқаро ҳуқуқий асослари аввало халқаро ҳужжатлар билан тартибга солинади. Қўлланиши сайловларга доир миллий қонунчилик доирасида амалга оширилади. Бундай амалиёт мамлакатимизнинг халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар кузатувчиларининг сайловлардаги иштироки борасида халқаро мажбуриятларига тўла мосдир.
Шу нуқтаи назардан, Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида халқаро кузатишни ташкил этиш мақсадида, хорижий давлатларнинг сайлов органлари ва халқаро ташкилотларга таклифномалар юборилгани халқимиз ва мамлакатимиз ҳаётидаги ушбу ғоят муҳим сиёсий тадбирни умумэътироф этилган демократик тамойиллар асосида, очиқ-ошкора ва шаффоф ўтказишга хизмат қилади.
Гулноза Раҳимова,
Ўзбекистон Республик Марказий сайлов комиссиясининг доимий
асосда ишловчи аъзоси