Президент Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни, муборак Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.
Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Уламолар билан бўлган суҳбатда илм-маърифат ривожига яратилаётган шароитлар, ёшларни ватанпарварлик ва шукроналик, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди.
Мажмуа ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди.
Шу билан Президентимизнинг Самарқандга ташрифи якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.