Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

24 Iyul 2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан 24 июль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида Россия етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар тилади.

Россия Федерацияси Президентининг жорий йил 26-28 май кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Related