Мустақиллик монументи давлатимиз озодлиги ва барқарорлиги рамзидир. Унда халқимизнинг кўп асрлик давлатчилик тарихи, буюк аллома ва жаҳонгир боболаримиз сиймолари акс этган. Монументнинг энг юқори қисмида Ҳумо қуши тасвирланган.
Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғига бориб, ушбу мажмуа пойига гулчамбар қўйди.
Маросимда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этиб, монумент пойига гуллар қўйди.
Бу мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тадбирларидан биридир.