Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Германия саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.
Бугун Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольц мамлакатимизга расмий ташриф билан келмоқда.
Бўлажак музокараларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.