Қозон шаҳрида ўтаётган БРИКС глобал саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Сбербанк» президенти ва бошқаруви раиси Герман Грефни қабул қилди.
Учрашувда рақамли технологиялар, инновациялар ва таълим соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Тошкент шаҳрида рақамли технологиялар соҳасида юқори малакали мутахассислар ва муҳандислар тайёрлашга ихтисослашган “Мактаб 21” таълим муассасасининг иккинчи кампуси иш бошлаганидан мамнуният билдирилди.
Шунингдек, банк сектори ва шаҳар инфратузилмасини бошқаришда самарали рақамли ечимларни жорий этиш бўйича муҳим қўшма лойиҳалар қайд этилди.