Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

01 Noy 2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари Дмитрий Чернишенко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Россия делегацияси таркибида учрашувда вазирлар Алексей Чекунков ва Сергей Кравцов ҳам қатнашди.

Олий даражадаги келишувларга мувофиқ Ўзбекистон-Россия кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув аввалида Дмитрий Чернишенко давлатимиз раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Ҳукумат Раиси Михаил Мишустиннинг саломини етказди.

Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги таълим ва гуманитар алмашинувни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари фаолияти ва Ўзбекистонда уларнинг янги филиалларини очиш, юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимиз ҳудудларининг Россиянинг Узоқ Шарқдаги ҳудудлари билан амалий ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш, қўшма маданий ва спорт тадбирларини ўтказишдан манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Related