Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди

17 Fev 2025

Ал-Кувайт шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар.

Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

– Саноат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Ҳаво қатнови тўғрисидаги битимга баённома;

– Меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– «Ақлли» шаҳарларни барпо этиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Санъат ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Туризм соҳасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури;

– Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорлик тўғрисида битим.

Related