Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Нурсултон Назарбоев давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат ва муваффақиятлар, Ўзбекистонга тинчлик-осойишталик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилади.
Суҳбатда Ўзбекистон-Қозоғистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида мисли кўрилмаган юксак даражага эришилгани, кўп қиррали ҳамкорлик барча устувор йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.