Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан бугун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари 9-10 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё – Россия» форматидаги иккинчи саммит ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Тадбирлар кун тартибидан кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.