Ўзбекистон ва Сербия Президентлари биргаликда дарахт экдилар

28 Okt 2025

Ўзбекистон билан Сербия ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлди.

Фахрий меҳмонлар хиёбонида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ҳамда шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга, икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очишга муштарак интилиш ифодаси сифатида дарахт экдилар.

Related