11-13 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” МКМда “Транспорт ва логистика – TransLogistica Uzbekistan 2025” 21-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади ва соҳанинг етакчи мутахассислари ва экспертларини бирлаштиради.
“TransLogistica Uzbekistan” – транспорт ва логистика хизматлари етказиб берувчилари, ишлаб чиқарувчилари ва буюртмачилари бевосита учрашишлари, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишлари ва бизнесни ривожлантириш бўйича ечимларни топишлари мумкин бўлган ихтисослашган майдон бўлиб, юқори обрўга эга бизнес тадбирдир.
Кўргазмада қуйидагилар намойиш этилади:
- транспортнинг барча турлари: темир йўл, автомобиль, ҳаво ва денгиз транспортидаги сўнгги ишланмалар ва инновациялар;
- транспорт ва омбор жараёнларини оптималлаштириш учун замонавий логистика хизматлари ва рақамли ечимлар;
- давлат инфратузилма лойиҳалари ва халқаро транспорт коридорларининг истиқболли йўналишлари;
- етакчи компанияларнинг темир йўллар, денгиз портлари, логистика хабларини қуриш ва ҳаракатланувчи таркиб ишлаб чиқаришдаги тажрибаси.
13 мамлакатдан – Беларус, Германия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Латвия, БАА, Покистон, Россия, АҚШ, Туркия, Ўзбекистон – 60 дан ортиқ компания “TransLogistica Uzbekistan 2025” кўргазмасида иштирок этишини тасдиқлади.
11 ва 12 ноябрь кунлари кўргазма доирасида қуйидаги муҳим тадбирлар бўлиб ўтади:
- “Uzbekistan Airports, Aviation and Logistics Forum”халқаро авиация ва логистика форуми (11 ноябрь)
- МДҲга аъзо давлатларнинг Транспорт бўйича мувофиқлаштирувчи конференциясининг (МДҲ КТС) 45-йиғилиши(12 ноябрь)
Форумлар ташкилотчиси – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги.
Ишбилармонлик дастурида муҳокама қилинадиган масалалар кўргазма мавзуси билан чамбарчас мос келади ва уни тўлдиради.
Ташриф буюрувчилар учун кўргазма нафақат энг сўнгги технологиялар ва ускуналар билан танишиш имконияти, балки янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва тажриба алмашиш учун ўзига хос платформа бўлади.
Кўргазмага ташриф буюриш учун https://trans.uz/ru/visit-the-exhibition ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш ва онлайн бейджни олиш керак.