
Исломобод шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон – Покистон бизнес форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “HRL Group” компанияси раиси Зоҳид Рафиқ билан учрашди.
Компаниялар гуруҳи қурилиш, тоғ-кон саноати ва энергетика соҳаларида фаолият юритувчи энг йирик корхоналар сирасига киради.
Ўзбекистон тажрибасини қўллаган ҳолда Покистондаги мис, олтин ва ўта муҳим минераллар конларида биргаликда геология-қидирув ишларини олиб бориш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мамлакатимиз етакчиси компания раҳбарининг Покистон пойтахтида Имом Бухорий мажмуаси ва Самарқандда меҳмонхона қуриш ташаббусларини олқишлади.