Ўзбекистон ва АҚШ Президентлари икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар

07 Avg 2026

7 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Дональд Трампни АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги билан яна бир бор табриклади.

Президент Трамп, ўз навбатида, Ўзбекистон-Америка муносабатлари мисли кўрилмаган даражага етганини ҳамда икки мамлакат етакчилари ўртасида ишончга асосланган яқин мулоқот ўрнатилганини таъкидлади.

Олий даражада эришилган барча келишувларнинг изчил амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилиб, стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзаро ҳамкорликнинг деярли барча йўналишларини қамраб олган икки томонлама мулоқот ва алмашинувларнинг жадал суръатига юқори баҳо берилди.

Уч йиллик иқтисодий ҳамкорлик дастури изчил амалга оширилмоқда. Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон ҳудудлари ва Америка штатлари ўртасидаги ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этилгани ишбилармонлик алоқаларининг фаоллашувига хизмат қилмоқда.

Фуқаро авиацияси, автомобилсозлик, тоғ-кон саноати, инфратузилма, энергетика, металлургия, сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинар экан, глобал хавфсизликни таъминлаш, халқаро ва минтақавий можароларни тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Етакчилар бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

Суҳбат якунида Президент Шавкат Мирзиёев Президент Дональд Трампга ўзи учун қулай вақтда расмий ташриф билан мамлакатимизга келишни таклиф қилди.

Related

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқи
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига бўлажак раисликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligi davlat rahbarlari kengashining kengaytirilgan majlisidagi nutqi
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
O‘zbekiston Prezidenti mamlakatimizning Mustaqil Davlatlar Hamdo‘stligiga bo‘lajak raisligining ustuvor yo‘nalishlarini belgilab berdi
09. Okt 2026