Ўзбекистон Президенти Корея Экспорт-импорт банки билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди

15 Sen 2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида Корея Экспорт-импорт банки раиси Хван Ки Ён билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Корея Геология ва минерал ресурслар институти (KIGAM) президенти Квон И Гюн ва Корея Материалшунослик институти (KIRAM) директори ўринбосари Бум Сун Ким ҳам иштирок этди.

Соғлиқни сақлаш, фармацевтика, муҳим материаллар, таълим ва транспорт соҳаларида банк ва унинг жамғармалари билан кўп йиллар самарали ҳамкорлик қилинаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари ҳамкорлик бўйича 8 миллиард долларлик янги дастур имзоланишини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларни етказиб бериш, Биомарказ ташкил этиш, муҳим минералларни қайта ишлаш ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Оролбўйи ҳудудида Хотин-қизлар тадбиркорлиги марказини очиш ҳамда Тошкент – Самарқанд йўналишида янги темир йўл қурилиши лойиҳасига Кореянинг молия институтлари ва компанияларини жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар стратегик муҳим минераллар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қўшма жамғарма ишга туширилганини мамнуният билан қайд этдилар.

Яримўтказгичлар ва янги материалларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш марказини ташкил этиш масаласини ўрганиш таклиф этилди.

Ушбу лойиҳаларда Корея Геология ва минерал ресурслар институти ҳамда Корея Нодир металлар институтининг фаол иштирокини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

Related

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқи
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига бўлажак раисликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligi davlat rahbarlari kengashining kengaytirilgan majlisidagi nutqi
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
O‘zbekiston Prezidenti mamlakatimizning Mustaqil Davlatlar Hamdo‘stligiga bo‘lajak raisligining ustuvor yo‘nalishlarini belgilab berdi
09. Okt 2026