Ўзбекистон Республикаси Президенти “Hyundai Motor Group”, “Kia” ва “Hyundai Rotem” компаниялари раҳбарларини қабул қилди

15 Sen 2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрига ташриф доирасида “Hyundai Motor Group” стратеги бўйича президенти Ким Сон, “Kia Motors” катта вице-президенти Чо Сан Ун ва “Hyundai Rotem” директорлар кенгаши раиси Ли Ён Бэ билан учрашув ўтказди.

Компаниялар гуруҳининг Ўзбекистонда автомобиль ва транспорт соҳаларини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси юқори баҳоланди. Жиззахда ташкил этилган автомобиль кластерида ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва автомобиль бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш даражасини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

“Kia” автомобилларини ишлаб чиқаришнинг тўлиқ занжири йўлга қўйилаётгани ва экспорт ҳажми ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Янги русумдаги автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлаш ва пресслаш цехини ишга тушириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, электр ва гибрид автомобиллар йиғишни йўлга қўйиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Юқори тезликда ҳаракатланувчи “Hyundai Rotem” поездлари Тошкент – Хива йўналишида қатнай бошлади ва йўл вақтини икки баробар қисқартирди. Компания томонидан қўшимча поездларни етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда “Hyundai Rotem” сервис марказини ташкил этиш, бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда электр двигателлари учун магнитлар ишлаб чиқариш масаласини ўрганиш муҳимлиги таъкидланди.

Related

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқи
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига бўлажак раисликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligi davlat rahbarlari kengashining kengaytirilgan majlisidagi nutqi
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
O‘zbekiston Prezidenti mamlakatimizning Mustaqil Davlatlar Hamdo‘stligiga bo‘lajak raisligining ustuvor yo‘nalishlarini belgilab berdi
09. Okt 2026