Ўзбекистон Президентига ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

06 Okt 2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Дунъюйни қабул қилди.

ФАО раҳбари Бутунжаҳон пахта кунига бағишланган халқаро конференция ҳамда денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатларнинг аграр ва озиқ-овқат тизимларини ривожлантиришга бағишланган иккинчи форумда иштирок этиш учун юртимизда бўлиб турибди.

Ўзбекистон билан БМТнинг мазкур нуфузли тузилмаси ўртасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда амалий ҳамкорлик доирасида эришилган натижалар мамнуният билан қайд этилди. Янги беш йиллик дастур қабул қилинди. Айни пайтда 27 та қўшма лойиҳа фаол босқичга кирган.

Ўзбекистон илк бор 2028 йилдан 2029 йилгача бўлган давр учун ФАО Кенгаши таркибига сайланди. Эртага Тошкентда денгизга чиқиш имконияти бўлмаган мамлакатлар учун Агроинновациялар хаби ишга туширилади.

Учрашув давомида янги ҳамкорлик дастурини самарали амалга ошириш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва соҳага сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, иқлим молияси маблағларини жалб қилиш, тажриба алмашиш ҳамда мутахассислар тайёрлаш каби йўналишларда истиқболли қўшма лойиҳалар портфелини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

Самимий мулоқот якунида Цюй Дунъюй Ўзбекистон Республикаси Президентининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш соҳаларидаги ташаббуслари ва эришган ютуқларининг юксак эътирофи сифатида давлатимиз раҳбарига ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медалини топширди.

БМТнинг ФАО ташкилоти томонидан 1977 йилда таъсис этилган “Agricola” медали очликка барҳам бериш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби умуминсоний мақсадларга эришиш йўлида фидойилик кўрсатган ҳамда амалий чораларни амалга оширган атоқли арбобларга берилади.

Related

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқи
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига бўлажак раисликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligi davlat rahbarlari kengashining kengaytirilgan majlisidagi nutqi
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
O‘zbekiston Prezidenti mamlakatimizning Mustaqil Davlatlar Hamdo‘stligiga bo‘lajak raisligining ustuvor yo‘nalishlarini belgilab berdi
09. Okt 2026