Давлатимиз раҳбари Арманистон Бош вазири билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

08 Okt 2026

8 октябрь куни Авазадаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон – Арманистон кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Турли даражаларда фаол алоқалар йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди. Яқинда икки мамлакат ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди.

Ўзаро савдо ҳажми ортиб бормоқда, мамлакатимизда Арманистон сармояси иштирокида 80 та корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. Пойтахтлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилган.

Қишлоқ хўжалиги, заргарлик, енгил саноат, фармацевтика, кимё ва туризм соҳаларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Бу борада Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва қўшма ишбилармонлик тадбирларини самарали ўтказиш зарурлиги қайд этилди.

Томонлар халқаро аҳамиятга молик масалалар ва кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ҳам муҳокама қилдилар.

Related

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқи
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига бўлажак раисликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligi davlat rahbarlari kengashining kengaytirilgan majlisidagi nutqi
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
O‘zbekiston Prezidenti mamlakatimizning Mustaqil Davlatlar Hamdo‘stligiga bo‘lajak raisligining ustuvor yo‘nalishlarini belgilab berdi
09. Okt 2026