ЮНЕСКО бош қароргоҳида Ўзбекистондаги умумжаҳон мероси объектларининг бошқарилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди

18 May 2022

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили Умид Шодиев мазкур ташкилот бош директорининг маданият масалалари бўйича ўринбосари Эрнесто Оттоне ва Умумжаҳон мероси марказининг директори Лазар Элондоу билан учрашди.

 

Учрашув чоғида Ўзбекистонда умумжаҳон мероси объектларининг сақланиши ҳолатига доир масалалар кўриб чиқилди. ЮНЕСКО вакиллари Ўзбекистон ҳукумати томонидан мамлакатнинг умумжаҳон мероси объектларини муҳофаза қилиш, тарғиб қилиш ва оммалаштириш бўйича амалга ошираётган кенг кўламли чора-тадбирлари билан танишдилар. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018-2019 йилларда Париж ва Самарқанд шаҳарларида ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле билан учрашувларида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Шу нуқтаи назардан давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистондаги ЮНЕСКО маданий мероси объектлари бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси йўналиши бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш йўллари муҳокама қилинди. Қўмита таркибидан ИКОМОСнинг таъмирлаш, режалаштириш, сақлаш ва архитектура йўналишларидаги энг машҳур халқаро мутахассислари жой олди.

ЮНЕСКО вакиллари Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликнинг бугунги даражасига юқори баҳо беришгани баробарида биргаликдаги  вазифаларни тўлақонли амалга ошириш учун фаол ҳамкорлик ишларига тайёр эканликларини маълум қилишди.

Related