Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифининг биринчи манзили – муқаддас Мадина шаҳрига келди.
Шаҳзода Муҳаммад бин Абдулазиз номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Мадина минтақаси раҳбарлари кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг, Шавкат Мирзиёев мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳларидан бири – Масжидун Набавийга йўл олди.