25 май куни Франция пойтахтида жойлашган ЮНЕСКО қароргоҳида 21 май — Халқаро чой куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Хитой, Корея Республикаси, Вьетнам, Бангладеш, Ҳиндистон, Колумбия, Индонезия, Шри-Ланка, Непаль, Бразилия, Танзания ва Кениянинг доимий ваколатхоналари иштирок этди.
Тадбир доирасида иштирокчи мамлакатлар халқларининг маданияти ва анъаналарини ўзида мужассам этган миллий стендлар, жумладан, моддий ва номоддий маданий мерос объектлари кўргазмалари ташкил этилди. Кўргазмада турли халқларнинг азалдан авлоддан авлодга ўтиб келган чой ичиш анъаналари ва маросимлари тақдим этилди.
Ўзбекистон вакиллари Тошкентда қадоқланган чой навлари, Марғилон адрасидан тайёрланган аксессуарлар тўплами ва сопол идишлар, хусусан, ранг-баранг пиёлаларни намойиш этдилар. Иштирокчилар республикамизнинг турли ҳудудларида чой ичиш тарихи ва анъаналари, маданий ва бошқа хусусиятлари билан батафсил таништирилди.
Мамлакатимизнинг бой сайёҳлик ва гастрономик салоҳияти алоҳида тақдим этилд