Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги парламентлараро алоқалар ривожланаётганини қайд этди

07 Apr 2024

7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Валентина Матвиенкони таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, олий даражадаги келишувларни амалга оширишга икки мамлакат парламентлари фаол ҳисса қўшаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Мулоқот якунида парламентлараро ҳамкорликни, шу жумладан халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида янада ривожлантириш муҳим экани таъкидланди.

Related