ДИИҲБ Ўзбекистонда сайловларни кузатиш бўйича миссиясини очди

13 Iyun 2023

 

ЙХҲТнинг Демократик Институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг расмий таклифига биноан, 9-июл куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари президент сайловларини кузатиш бўйича миссиясини очди.

Миссияни элчи Урсула Гачек бошқаради. Миссия Тошкентда жойлашган асосий жамоадан иборат 11 та халқаро эксперт ва 14 июньдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб жойлаштириладиган 24 та узоқ муддатли кузатувчиларни ўз ичига олгади. ДИИҲБ, шунингдек, сайлов кунидан бир неча кун олдин келадиган 250 та қисқа муддатли кузатувчиларни сўрашни режалаштирмоқда.

Миссия сайловларни ЙХҲТ мажбуриятлари ва демократик сайловлар учун бошқа халқаро мажбуриятлар ва стандартларга, шунингдек миллий қонунчиликка мувофиқлигини баҳолайди.

Кузатувчилар сайлов кунидан олдин ҳам, ундан кейин ҳам сайловнинг барча жиҳатларини диққат билан кузатиб борадилар. Муайян йўналишлар меъёрий-ҳуқуқий базани амалга ошириш, кампанияни ўтказиш, шу жумладан ижтимоий тармоқлар, барча даражадаги сайлов комиссиялари фаолияти, сайлов низоларини ҳал қилиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш ўз ичига олади. Кузатувчилар, шунингдек, ДИИҲБнинг сайлов бўйича олдинги тавсияларининг бажарилишини баҳолайдилар.

Давлат ҳокимияти органлари, сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти, оммавий ахборот воситалари ва халқаро ҳамжамият вакиллари билан учрашувлар кузатувнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Сайловдан кейинги куни, ДИИҲБнинг дастлабки хулосалари матбуот анжуманида тақдим этилади. Бутун сайлов жараёнини баҳолаш ва тавсиялар билан якуний ҳисобот сайловдан бир неча ой ўтгач эълон қилинади.

 

Related