ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси: 9 июль куни бўлиб ўтган муддатидан илгари президентлик сайловига яхши тайёргарлик кўрилган

10 Iyul 2023

«9 июль куни бўлиб ўтган муддатидан илгари президентлик сайловига техник жиҳатдан пухта тайёргарлик кўрилган», – деди Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ/ДИИҲБ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси раҳбари Урсула Гачек бугун пойтахтимизда ўтказилган Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжумани чоғида.

Тадбирда сайловни кузатиш миссияси раҳбари Урсула Гачек, унинг ўринбосари Маша Янушевич, шунингдек, медиа-таҳлилчи Эльма Шехалич иштирок этди.

«Сайлов маъмурияти, сайлов  учун белгиланган  вақт  қисқа эканлигига қарамай, техник тайёргарликни самарали олиб борди ва қонунда белгиланган муддатларга риоя қилди», – деди ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари.

Урсула Гаче қайд этилганидек, сайловлар ЕХҲТ мажбуриятлари ва бошқа халқаро  мажбуриятлар  ҳамда  демократик сайловлар бўйича стандартлар ҳамда миллий қонунчиликка мувофиқлиги баҳоланди.

Бутун сайлов жараёнини баҳоловчи ва ЕХҲТ ДИИҲБ амалиётига мувофиқ тавсиялар берувчи якуний ҳисобот сайловдан бир неча ой ўтиб эълон қилинади.

Матбуот анжумани якунида Урсула Гачек миссия номидан Ўзбекистон ҳукуматига сайловни кузатиш бўйича таклиф учун, шунингдек, Марказий сайлов комиссияси ва Ташқи ишлар вазирлигига кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ЕХҲТДИИҲБнинг элчи Урсула Гачек бошчилигидаги Президент сайловини кузатиш бўйича миссияси 7 июнь куни ўз ишини бошлади. Миссия Тошкентда жойлашган 11 нафар халқаро эксперт ва 24 нафар узоқ муддатли кузатувчидан иборат асосий гуруҳдан иборат бўлиб, улар 14 июндан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб жойлаштирилди.  Сайлов куни, шунингдек, 26 мамлакатдан  198  кузаттувчи  жалб  қилинди.

Миссия ўз ишини 18 июль куни якунлайди.

 

Related

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР
Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови! ЯНГИЛАНГАН ҚОМУСИМИЗ — ҲУҚУҚИЙ ЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИ
27. Noy 2025
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди”. Шавкат МИРЗИЁЕВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2025 йил – юбилейлар йили
27. Noy 2025
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР
Бош қомусимиз – Ўзбекистоннинг ишонч, барқарорлик ва келажак пойдевори
24. Noy 2025
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР
«Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!» Янги Ўзбекистон Конституцияси: яратилиши, қабул қилиниши ва ижро этилиши
29. Noy 2024
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР
Ўзбекистон: халқ ҳокимиятчилигини мустаҳкамлаш йўлида
07. Dek 2023
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР
Янги таҳрирдаги Конституция— инсон шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларининг мустаҳкам кафолати
24. Noy 2023