Марказий сайлов комиссияси томонидан 2023 йил 15 май куни аризаларнинг Марказий сайлов комиссиясига келиб тушиши навбатини инобатга олган ҳолда қуйидаги сиёсий партияларга жорий йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун ижозат берилди:
- Ўзбекистон Халқ демократик партияси (Марказий сайлов комиссиясининг 1255-сон қарори);
- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (Марказий сайлов комиссиясининг 1256-сон қарори).
- Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси (Марказий сайлов комиссиясининг 1257-сон қарори).
- Ўзбекистон Экологик партияси (Марказий сайлов комиссиясининг 1258-сон қарори).
- Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси (Марказий сайлов комиссиясининг 1259-сон қарори).
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун ижозат бериш тўғрисидаги қарорлар Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати