Озарбайжонга амалий ташриф якунланди

06 Iyul 2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шуша шаҳрига амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди. Фузулий шаҳри аэропортида олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси расмий шахслари кузатиб қўйди.

Куни кеча давлатимиз раҳбари Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Шушадаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Бугун Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити бўлиб ўтди, унда Президентимиз ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор йўналишларини кўрсатди ва муҳим таклифлар билан чиқди.

Шунингдек, саммит доирасида Ўзбекистон етакчиси Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди.

Related