Президент Бухоро вилоятига жўнаб кетди

31 May 2024

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига жўнаб кетди.

Ташриф дастуридан иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш ва йирик объектлар қурилишига старт бериш, маҳаллалар ҳаёти билан танишиш ўрин олган.

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилиши режалаштирилган.

Ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошланади.

Related