28 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Сербия Республикаси Президенти Александр Вучични расмий кутиб олиш маросими ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.
Икки давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар. Расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушилгандан сўнг давлат раҳбарларининг делегациялар иштирокидаги музокаралари бошланди.
