Тошкентдаги бир қатор бозорлар ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди. Дам олиш кунлари ҳудудда маданий дастурлар ўтказилиши ҳам режалаштирилмоқда. Манзиллар.
Янги йил байрами арафасида Тошкент шаҳрининг бир қанча бозорлари ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Деҳқон бозорлари 2024 йилнинг 1 январь куни ҳам ишлайди. Ташкил қилинган бозорлар рўйхати:
- Бектемир тумани — «Қўйлиқ деҳқон бозори» АЖ;
- Миробод тумани — «Миробод деҳқон бозори» АЖ;
- Мирзо Улуғбек тумани — «Наврўз деҳқон бозори» АЖ;
- Сергели тумани — «Сергели деҳқон бозори» АЖ;
- Олмазор тумани — «Қорақамиш деҳқон бозори» АЖ;
- Учтепа тумани — «Фарҳод деҳқон бозори» АЖ;
- Шайхонтоҳур тумани — «Эски Жува деҳқон бозори» АЖ;
- Яшнобод тумани — «Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ;
- Юнусобод тумани — «Юнусобод деҳқон бозори» АЖ ва «Олой деҳқон бозори» АЖ;
- Яккасарой тумани — «Аския деҳқон бозори» АЖ;
- Чилонзор тумани — «Чилонзор деҳқон бозори»АЖ;
- «Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ;
Ҳокимликнинг қўшимча қилишича, дам олиш кунлари бозор ҳудудида байрам арафаси маданий дастурларини ташкилллаштириш ҳам режалаштирилган.