Президент фармони билан 2024 йил 2 январь қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди. Шунга кўра, Янги йил байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун (30 декабрь — 2 январь) дам олади.
Президентнинг «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони билан 2024 йил 2 январь, сешанба куни қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
Бундан келиб чиқадики, иш ҳафтасидан қатий назар барча ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун:
- 30 декабрь (ўтган йилги фармонга кўра қўшимча дам олиш куни)
- 31 декабрь (якшанба);
- 1 январь (Янги йил байрами);
- 2 январь (қўшимча дам олиш куни) дам олади.
Лекин 6 январь — шанба кунидан 2 январь — сешанба кунига кўчирилгани боис ҳафтада 5 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар учун 6 январь иш куни ҳисобланади.