Ўзбекистон Президентининг амалий ташрифи якунланди

24 Noy 2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Боку шаҳрига амалий ташрифи дастуридаги тадбирлар якунига етди.

Бугун, 24 ноябрь куни давлатимиз раҳбари БМТнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун махсус дастури биринчи саммитида иштирок этди ҳамда СПЕКА доирасида минтақавий ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича қатор амалий ташаббусларни илгари сурди.

Шунингдек, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан икки томонлама музокаралар ўтказилди. Етакчилар Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар, шу жумладан олий даражада эришилган келишувлар ижроси кўриб чиқдилар.

Ташриф тадбирлари якунлангач, Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда Ўзбекистон Президентини Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Related