Ўзбекистон Президентининг амалий ташрифи якунланди

04 Iyul 2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрига амалий ташрифи дастуридаги тадбирлар якунига етди.

Кеча, 3 июль куни давлатимиз раҳбари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказиб, икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Бугун Президентимиз Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида ва “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этиб, ташкилот маконида кўп қиррали шерикликни янада кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, Остона халқаро аэропортида Ўзбекистон Президентини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Related