Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистонига ташрифи бошланди

17 Avg 2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифининг биринчи манзили – муқаддас Мадина шаҳрига келди.

Шаҳзода Муҳаммад бин Абдулазиз номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Мадина минтақаси раҳбарлари кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Шавкат Мирзиёев мусулмонларнинг  муқаддас зиёратгоҳларидан бири – Масжидун Набавийга йўл олди.

Related