Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 22 август куни «Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон» форматидаги уч томонлама саммитда иштирок этиш учун амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
«Аваза» миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган тадбир кун тартибига мувофиқ, кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбари саммит доирасида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказади.