Ўзбекистон Президенти Озарбайжон Президентига ҳамдардлик билдирди

26 Dek 2024

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевга Оқтоу шаҳри яқинида йўловчи самолёти ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.

Давлатимиз раҳбари Озарбайжон етакчиси орқали ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини йўллади, жабрланганларнинг барчаси тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Related