Ўзбекистон Президенти Озарбайжон қаҳрамонларини хотирлади

03 Iyul 2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳридаги Ғалаба боғига ташриф буюрди.

Ўзбекистон етакчиси Ғалаба кунига бағишланган ёдгорлик пойига гул қўйиб, Озарбайжон ватанпарварлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Озарбайжон пойтахти марказида жойлашган ушбу замонавий ёдгорлик мажмуаси мамлакат озодлиги ва ҳудудий яхлитлиги йўлида қурбон бўлган миллий қаҳрамонлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида бунёд этилган.

Related