Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербург билан ўзаро манфаатли ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

24 Iyul 2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Александр Беглов давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ҳудудларининг Санкт-Петербург шаҳри билан икки томонлама амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, янги кооперация лойиҳаларини илгари суриш, фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттиришга қаратилган қўшма чора-тадбирларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Related