Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонига келди

11 Noy 2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни амалий ташриф билан Ар-Риёд шаҳрига келди.

Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Ар-Риёд вилояти раҳбарияти – шаҳзода Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Абдулазиз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Ўзбекистон етакчиси навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади.

Тадбир кун тартибига мувофиқ, Ғазо ва Ливандаги кескинликни тез фурсатда камайтириш, можарони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш масалалари кўриб чиқилади.

Related