Ўзбекистон Президенти Сианьга келди

18 May 2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига келди.

Кўҳна Сиань шаҳрининг халқаро аэропортида икки давлат байроқлари кўтарилди, олий мартабали меҳмонлар шарафига фахрий қоровул саф тортди, миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистон етакчисини ХХР маданият ва туризм вазири Ху Хэпин, Шэньси музофоти губернатори Чжао Ган ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари 18 май куни ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказади.

19 май куни Ўзбекистон Президенти «Марказий Осиё – Хитой» биринчи саммитида иштирок этади.

Related