Ўзбекистон Президенти Туркияга жўнаб кетди

05 Iyun 2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 5 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Анқара шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия етакчилари олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилишини ўтказадилар.

Ташриф дастурида икки мамлакатнинг етакчи корхоналари ва компаниялари раҳбарлари билан биринчи қўшма учрашувда иштирок этиш ҳам кўзда тутилган.

Related