Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубида қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган.
Давлатимиз раҳбари Ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган.