Давлатимиз раҳбари Олмазордаги замонавий фармацевтика корхонасига борди

11 Sen 2026

Президент Шавкат Мирзиёев “RomPharm NS” дори воситаларини ишлаб чиқариш корхонасида бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 28 январдаги “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори соҳада ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш ва замонавий технологияларни жорий этишга хизмат қилмоқда.

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида фаолият юритаётган “RomPharm NS” дори воситалари ишлаб чиқариш корхонасида бу борада амалга оширилаётган ишлар эътиборга молик.

Корхонанинг асосий мақсади ички бозорни сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш, импорт ўрнини босувчи дори воситалари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдан иборат. Келгусида йиллик қувватни 1 миллиард дона таблетка, 500 миллион дона капсула ва 120 миллион дона сашега етказиш режалаштирилган.

Корхона ўзининг тўлиқ ишлаб чиқариш цикли ва назорат лабораторияси Европа Иттифоқининг GMP стандартлари асосида ташкил этилган Марказий Осиёдаги биринчи мажмуалардан бири ҳисобланади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 45 миллион еврони ташкил этади. 1,7 гектар майдонни эгаллаган корхонада 150 та янги иш ўрни яратилган. Ишлаб чиқариш жараёнининг 90 фоизи автоматлаштирилган. Замонавий ускуналар Италия, Германия, Австрия, АҚШ, Швейцария ва Болгариядан келтирилган.

Бу ерда тайёрланаётган маҳсулотлар тўлиқ импорт ўрнини босишга йўналтирилган. Асосий эътибор неврология, кардиология, метаболик жараёнлар ҳамда яллиғланишга қарши йўналишларда қўлланиладиган дори воситаларини ишлаб чиқаришга қаратилган.

Давлатимиз раҳбари корхона фаолияти билан танишар экан, замонавий технологияларга асосланган қувватларни кенгайтириш, ички бозорни сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Асосий мақсад импортга боғлиқликни камайтириш ва соҳада янги иш ўринлари яратиш экани қайд этилди.

Шу ернинг ўзида Президентимизга корхона фаолиятининг истиқболдаги режалари хусусида тақдимот қилинди.

Related

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқи
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига бўлажак раисликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligi davlat rahbarlari kengashining kengaytirilgan majlisidagi nutqi
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
O‘zbekiston Prezidenti mamlakatimizning Mustaqil Davlatlar Hamdo‘stligiga bo‘lajak raisligining ustuvor yo‘nalishlarini belgilab berdi
09. Okt 2026