Давлатимиз раҳбари таълимдаги ислоҳотлар натижалари ва замонавий илмий инфратузилма билан танишди

30 Sen 2026

Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида “Янги Ўзбекистон” университетига ташриф буюриб, таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва келгусидаги режаларга бағишланган кўргазма билан танишди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб юртимизда таълимнинг узвийлигини таъминлаш борасидаги ишлар, эришилган натижалар ва келгуси режалар тақдимотини кўздан кечирди. “Мактабгача таълим”, “Мактаб таълими”, “Иқтидорли мактаб ўқувчилари”, “Профессионал таълим” ва “Олий таълим” павильонларида боланинг илк ёшидан касб эгаллашига қадар бўлган таълим босқичларидаги ислоҳотлар намойиш этилган.

Мамлакатимиз етакчиси университетнинг ўқув ва илмий инфратузилмаси билан танишди. “Келажак муҳандислари” майдони, Bloomberg лабораторияси, физика ўқув лабораторияси, муҳандислик фанлари ўқув зали ва Apple Training Center ўқув марказида талабалар учун яратилган имкониятлар ҳақида ахборот берилди.

Шунингдек, Idrock сунъий интеллект кластери, биотехнология ва биоинформатика лабораторияси, материалшунослик, лазер ва нанотехнологиялар ҳамда ADM машинасозлик лабораторияларининг фаолияти намойиш этилди. Бу майдонлар талабаларнинг назарий билимини амалий машғулотлар, тадқиқот ва лойиҳалар билан боғлашга хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари университетнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари, халқаро таълим дастурларини жорий этиш бўйича хорижлик ҳамкорлари билан суҳбатлашди.

Ташриф давомида Президентимиз мамлакатимизнинг фаол ва ташаббускор ўқитувчи ҳамда мураббийлари билан эсдалик учун суратга тушди.

Related

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқи
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига бўлажак раисликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligi davlat rahbarlari kengashining kengaytirilgan majlisidagi nutqi
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
O‘zbekiston Prezidenti mamlakatimizning Mustaqil Davlatlar Hamdo‘stligiga bo‘lajak raisligining ustuvor yo‘nalishlarini belgilab berdi
09. Okt 2026