Президент Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Олмалиқдаги “Ёшлик-1” кони ҳамда унинг негизида қурилаётган 3-мис бойитиш фабрикасини кўздан кечирди.
Олмалиқ кон-металлургия комбинатирангли, нодир ва қимматбаҳо металлар қазиб чиқаришда етакчи. Мамлакатимиз ялпи саноат маҳсулотининг 5 фоизи, саноат маҳсулотлари экспортининг 6 фоизи унинг ҳиссасига тўғри келади. Комбинат тизимида 35 мингга яқин киши ишлайди.
Ўтган йили 148 минг тонна мис, 17тоннадан зиёд олтин, 162 тонна кумуш ишлаб чиқарилган. 1 миллиард 100 миллион долларинвестиция ўзлаштирилиб, 662 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган.
Кейинги йилларда геологик қидирувлар ва инвестициялар миқдори ошгани натижасидаишлаб чиқаришнинг янги имкониятлари топилмоқда. Шулардан бири – “Ёшлик-1” кони. Бу ерда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 мартдаги қарорига мувофиқ истиқболли инвестициявий лойиҳа амалга оширилмоқда.
Кон ҳудуди 11 минг гектар. Захираси ҳамсалмоқли – йилига 65 миллион тонна маъдан.Бу конда олтин, мис, кумуш, молибден, селен каби 13 турдаги қимматли ва нодир металлар бор.
Давлатимиз раҳбари мазкур конда бўлиб, қазиш ишларини кўздан кечирди, мутахассислар билан мулоқот қилди.
“Ёшлик-1” кони маъданларидан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 3-мис бойитиш фабрикаси барпо этилмоқда.Унинг қурилишига 2021 йил 29 июлда тамал тоши қўйилган эди.
Бу йирик лойиҳанинг қиймати 4,6 миллиард доллар бўлиб, конни қазиш, фабрика ва унинг инфратузилмасини қуришни ўз ичига олади. Ҳозирги кунда 200 миллион куб метр кон юзаси очилган, 41 километр темир йўл ётқизилган, 650 мегаваттли подстанция қўйилган. АҚШ, Буюк Британия, Германия, Туркия, Хитой, Россия ва бошқа Европа давлатларидан ускуналар келтирилган.Фабрика ва бошқа инфратузилмалар қурилиши жадал кетмоқда.
Президентимиз бу ердаги улкан бунёдкорлик ишлари билан атрофлича танишди. Бўлажак заводнинг иқтисодиий самарадорлиги, унда қўлланиладиган илғор технологиялар, иш жараёнидаги қулайликлар ҳақида ахборот берилди.
Мазкур фабрика биринчи босқичда йилига 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга бўлади. Бу орқали йиллига 917 минг тонна мис ва 2,5 минг тонна молибден концентратлари ишлаб чиқарилади. 5 минг 600 кишининг бандлиги таъминланади.
Бу йирик лойиҳа турдош саноат тармоқларининг ривожланишига ҳам туртки берди. Масалан, фабрика қурилишига металл конструкциялар етказиб бериш учун 6 та завод ишга туширилди. Муҳандислик, дастурий таъминот ва касб-ҳунар таълими янги даражага чиқмоқда. Янги турар жойлар ва хизматларга талаб пайдо бўлмоқда.
Фабрикада логистика жараёни ҳам қулайлаштирилади. Фабриканинг барча корпуслари орасида конвейерлар бўлади. Бу юк ортиш ва ташишни бартараф этиб, харажатларни қисқартиради.
Иккинчи босқичда қувват 160 миллион тоннага етади ёки бугунги кўрсаткичдан 3 баробарга кўпаяди. Ушбу икки босқич амалга оширилиши натижасида корхона 2028 йилга бориб йилига 400 минг тонна мис, 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Шу тариқа Олмалиқ комбинати тоғ-кон металлургияси соҳасида дунёдаги энг йирик саноат мажмуаларидан бирига айланади.
Халқаро баҳолаш мезонларига кўра, Олмалиқда миснинг ялпи захираси 45 миллион тоннани, олтин захираси эса 5 минг тоннадан зиёдни ташкил этиши аниқланган. Бу дунё миқёсида ҳам энг йирик ва ноёб кўрсаткичлардир.
Яна бир муҳим томони, бугун дунёда “яшил иқтисодиёт”, электр техникаси, электромобиллар саноати жадал ривожланмоқда. Бунинг натижасида 2030 йилга бориб мис маҳсулотларига бўлган эҳтиёж 40 фоизга ортиши кутилмоқда.
Яъни, Олмалиқ комбинати маҳсулотларига узоқ йиллар давомида халқаро даражада бўлади. Келгусида комбинат ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар ҳажми 3 мартадан зиёд кўпайиб, унинг қиймати қарийб 8 миллиард долларга етади. 11 мингта янги, юқори технологик иш ўринлари яратилади.
Давлатимиз раҳбари “Enter Steel” механика таъмирлаш корхонаси устахоналарида ҳам бўлиб, янги ускуналар ва иш жараёни билан танишди.