Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қўшма баёнот ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг 2024-2034 йилларда стратегик шериклик ва иттифоқчилик дастурини тасдиқлаш ва Ташқи ишлар вазирлари кенгашини тузиш тўғрисидаги қарорларини имзоладилар.
Ташриф доирасида икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини қамраб олган ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. Булар, жумладан:
– Давлат чегараси режими тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;
– Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари ва халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларга қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённомалар;
– 2024-2025 йилларда маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро тадбирлар режаси;
– Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Иқтисодиёт вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Табиий монополияларни тартибга солиш ва рақобат сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баённомалар;
– Ўзбекистон-Қозоғистон Экспертлар кенгашини таъсис этиш тўғрисида меморандум;
– Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва дўстлик алоқалари қўмитаси ва Қозоғистон Республикаси Отандастар жамғармаси ўртасида ўзаро англашув тўғрисида битим;
– 2024-2026 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Остона шаҳар ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси.