Кўргазма 9-11 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” павильонларида бўлиб ўтади
Шу йилнинг 9-11 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” МКК павильонларида “Global Textile Days” – Ўзбекистон тўқимачилик ҳафталиги бўлиб ўтади ва у “Iteca Exhibitions” компаниясининг 30-юбилей кўргазма мавсумининг кузги қисмини очади.
Ҳафталик қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
– Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2025» 16-Марказий Осиё Халқаро кўргазмаси;
– Тўқимачилик ва Тикувчилик Саноати– TextileExpo Uzbekistan Куз 2025” 25-Юбилей Халқаро кўргазмаси;
– Тадбирларга бой бизнес дастури, В2В учрашувлари ва тақдимотлар.
“Global Textile Days” бирлашган экспозициясида қуйидаги 22 давлатдан 250 дан ортиқ компания ва брендлар ўрин олган: Aвстрия, AҚШ, БAA, Беларусь Республикаси, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Греция, Дания, Италия, Корея Республикаси, Португалия, Россия, Туркия, Хитой, Чехия, Швейцария, Япония, Ўзбекистон, Қозоғистон, Ҳиндистон,
Ўзбекистон тўқимачилик ва мода саноатининг Марказий Осиё ҳаби мақомини мустаҳкамламоқда, ҳукуматнинг қатъий чора-тадбирлари: 200 миллион долларлик жамғармага эга Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг ташкил этилиши ва Президент томонидан соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича “Долзарб 100 кунлик” эълон қилиниши туфайли глобал савдо ва логистика муаммоларини енгиб ўтмоқда. Тўқимачилик бизнеси ҳамжамиятининг ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан бирга, бу қадамлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, экспортни кенгайтириш, Европа ва AҚШ бозорларида ўз ўрнини эгаллашга қаратилган. Шу нуқтаи назардан, сентябрь ойида “Global Textile Days” ўтказиш айниқса долзарбдир. “CAITME” ва “TextileExpo Uzbekistan” кўргазмаларининг синергияси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун энг янги технология ва ускуналарни ўрганишдан тортиб, халқаро бозорда ўз маҳсулотларини илгари суришгача бўлган ноёб имкониятларни очиб беради.
“CAITME” платформаси иқтисодиётнинг энг муҳим ва экспортга йўналтирилган тармоқларидан бири, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати учун ускуналар ишлаб чиқариш соҳасидаги асосий миллий кўргазма лойиҳаси бўлиб, минтақадаги ноёб халқаро технологиялар кўргазмасидир. Бутунжаҳон кўргазма саноати ассоциацияси (UFI) томонидан ўтказилган мустақил аудит натижаларига кўра, кўргазма МДҲ мамлакатларидаги шунга ўхшаш тадбирлар орасида биринчи ўринни эгаллайди ва Евроосиё қитъасида иккинчи ўринда туради. Кўргазма 2004 йилда ташкил этилганидан буён мунтазам равишда Европа ва Осиёдан тўқимачилик машинасозлиги соҳасида тан олинган етакчилар ҳамда энг илғор технологияларни етказиб берувчиларни ўзига жалб этиб келмоқда.
Тадбирни анъанавий равишда асосий вазирлик ва идоралар қўллаб-қувватламоқда, Марказий Осиё минтақаси (Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон) мутахассислари ва эксперт делегациялари, етакчи инвесторлар, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари ташриф буюрмоқда. Кўргазма ҳамкорлик, қўшма ишлаб чиқариш ва сармоя киритиш йўналишларида фаолият юритаётган тўқимачилик машинасозлигининг кўплаб етакчилари учун Ўзбекистон бозорига кириш учун бошланғич нуқта бўлди.
Кўргазма минтақадаги соҳа мутахассислари билан учрашиш, жаҳоннинг етакчи тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж ускуналари ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчиларининг сўнгги инновацияларини амалда кўриш, маслаҳат ва техник ёрдамни “биринчи қўлдан” олиш, сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш масалаларини ҳал этиш ва соҳадаги мавжуд муаммоларни биргаликда енгиш йўлларини ишлаб чиқиш учун яна бир бор ноёб имконият яратади.
Кўргазманинг бош ҳомийси “Turkish Machinery” бренди остида Туркиянинг машинасозлик маҳсулотлари экспортчилари уюшмаси – MAIB ҳисобланади. 2002 йилда ташкил этилган уюшма 25 000 дан ортиқ экспортчиларни бирлаштиради ва Туркия машинасозлигини ривожлантириш ва жаҳон бозорида тарғиб қилишда муҳим роль ўйнайди.
Кўргазма экспозицияси “Ўзэкспомарказ” МККнинг 1, 2, 3 павильонлари ва Aтриум 1 залида намойиш этилади ва ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги бўлимларга бўлинади:
1-, 2-павильонларида ва Aтриум 1-залида йигирув, тўқувчилик, трикотаж, бўяш ва пардозлаш учун ускуналар, бутловчи қисмлар, ёрдамчи машиналар ва ечимлар намойиш этилади.
3-павильонда яна бир бор харидорлар орасида катта талабга эга бўлган тикув технологиялари: тикув машиналари, автоматлаштирилган тикув тизимлари, бичиш мосламалари, тикувчилик учун дастурий таъминот ва бошқа кўплаб маҳсулотлар тақдим этилади.
Бу йил Европа ва Осиёнинг машҳур компаниялари ва брендлари анъанавий тарзда “CAITME” кўргазмасида муҳим ўринни эгаллайди: “Truetzschler”, “Groz-Beckert”, “Mahlo”, “Habasit”, “MHMS”, “Vandewiele NV”, “IRO”, “Biancalani”, “Corino”, “Ferraro”, “Itema”, “Lafer”, “Mario Crosta”, “Motex Di Modiano Guido”, “Salvade`”, “Simet”, “Dilmenler”, “Dalgakiran”, “Mersan”, “Temsan”, “Lakshmi Machine Works”, “Lakshmi Card Clothing”, “Perfect Equipments”, “CTMTC”, “Hengyi”, “Leadsfon”, “Rifa”, “Yingyang” ва кўплаб бошқалар.
Кўргазмада янги маҳсулотлар амалда намойиш этилади. Масалан, трикотаж ускуналари соҳасида етакчи – “Santoni” – биринчи марта турли маркадаги учта машинани намойиш этади: “Jingmei” – “JFG”, “Santoni” – “Zenit HS2”, “Pilotelli – “JVCE-4”. Бу машиналар Европа технологияларини Осиё самарадорлиги билан уйғунлаштириб, замонавий бозорнинг кенг кўламли эҳтиёжларини қоплайди.
Шунингдек, тадбир дебютантлари – жаҳон бозорида ишончли ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар сифатида мустаҳкам обрўга эга бўлган компанияларни ҳам тақдим этамиз: “Samatex” (Германия) – йигирув ускуналари учун аксессуарлар, “Smartex Europe”, “Unipessoal Lda” (Португалия) – тўқув цехлари учун дастурий таъминот, “Ab Card Clothing” (Ҳиндистон) – йигирув ускуналари учун аксессуарлар, “Stylon” (Россия) – тикув фабрикаларини автоматлаштириш тизимлари, “Kyang Yhe Delicate Machine Co., LTD.” (Тайвань) – жаккардли игна тешувчи машиналар ва бошқа таниқли компаниялар ва брендлар.
Кўргазмада хорижий иштирокчиларнинг улуши 82 фоизни ташкил этади.
Иштирокчилар сони бўйича хорижий давлатлар орасида Топ-5га Хитой (57 компания), Туркия (40 компания), Ҳиндистон (20 компания), Италия (14 компания), Германия (10 компания) кирди.
Aнъанага кўра, “CAITME” кўргазмасида “KOTMI” (Korea Textile Machinery Convergence Research Institute) кўмагида Корея Республикасининг миллий павильони ташкил этилади.
Делегация таркибига таниқли ишлаб чиқарувчилар ва соҳа етакчилари киради, улар тўқимачилик ишлаб чиқариш, бурама ускуналари, тўқимачилик маҳсулотларини босма этиш, пардозлаш ва ламинациялаш учун илғор технологиялар ва ускуналарни ва кўплаб бошқа маҳсулотларини тақдим этадилар.
Европа технологиялари Aвстрия, Бельгия, Дания, Германия, Греция, Италия, Португалия, Чехия, Швеция, Швейцария каби давлатлар томонидан намойиш этилади.
Жорий йилда “TextileExpo Uzbekistan” халқаро тўқимачилик ва тикувчилик саноати кўргазмаси ўзининг 25 йиллигини нишонламоқда, бу эса соҳанинг барқарор ривожланиши, унинг халқаро миқёсда эътироф этилиши ва олға ишонч билан ҳаракатланиши рамзи бўлган муҳим воқеадир.
2004 йилдан 2017 йилгача кўргазма “TextileExpo Uzbekistan” бренди остида ўтказилган бўлса, 2018–2024 йилларда “UzTextileExpo” номи билан танилган ва жорий йилдан бошлаб ўзининг тарихий номига қайтган.
Чорак аср давомида кўргазмада 41 мамлакатдан 3 500 дан ортиқ компания иштирок этди ва унинг экспозициясига 126 мингдан ортиқ профессионал ташриф буюрди.
“TextileExpo Uzbekistan” ташкил этилган кундан бошлаб миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, ўзбек маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш ва Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноатида ишончли ҳамкор сифатидаги обрўсини мустаҳкамлаш вазифасига содиқ қолди. Бугунги кунда TextileExpo Uzbekistan ўнлаб мамлакатлардан ишлаб чиқарувчилар, байерлар, ритейлерлар ва дистрибьюторларни бирлаштирган миллий бренд, бутун минтақа учун муҳим бизнес платформа ҳисобланади.
2009 йилда таъсис этилган Махсус Байерлар дастури Ўзбекистонда шу турдаги тадбирлардан биринчиси бўлди. Бугунги кунда кўргазманинг ушбу эксклюзив қисми воситачиларни четлаб ўтиб, истиқболли бозорларга йўл очиб, ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар ўртасида бевосита музокаралар олиб боришда асосий восита бўлиб хизмат қилмоқда. “TextileExpo Uzbekistan Куз 2025” кўргазмасининг Байерлар дастури давомида турли мамлакатларнинг 100 дан ортиқ харид қилувчи компаниялари ўзбекистонлик тўқимачилик маҳсулотлари ва хомашё ишлаб чиқарувчилари билан ишбилармонлик музокараларини ўтказади. Дастур муваффақиятли амалга оширилган 16 йил давомида унда Россия, Украина, Беларусь, Қозоғистон, Туркия, Хитой ва бошқа мамлакатлардан 2000 дан ортиқ йирик байерлар иштирок етди. Улар қаторига Auchan, X5 Retail Group, Магнит, Zara, Bershka, Gloria Jeans, Oodji ва бошқа кўплаб компаниялар киради. Ушбу формат туфайли кўргазма шартномалар, инвестициялар ва узоқ муддатли ҳамкорликни амалга оширади.
“TextileExpo Uzbekistan Куз-2025” кўргазмаси 4-павильон ва Aтриум 2- залида жойлашган бўлиб, тўқимачилик ва енгил саноатнинг бутун спектрини қамраб олади: калава ип, газлама, трикотаж ва ипакдан тортиб то уй текстили, пайпоқ, бўёқлар, кимёвий моддалар, аксессуарлар, пойабзаллар, шунингдек, босма ва қадоқлаш учун ечимлар.
“TextileExpo Uzbekistan Куз-2025” кўргазмасининг доимий иштирокчилари қаторида қуйидаги компаниялар мавжуд: “Osborn Textile” (Ўзбекистон) – бўялган ва меланж ип ишлаб чиқариш, “Mogotex” (Беларусь Республикаси) – МДҲ мамлакатлари, яқин ва узоқ хориждаги энг йирик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан бири, “Merganteks” (Ўзбекистон) – тўлиқ интеграциялашган ишлаб чиқариш занжирига эга #fiber2fashion концепцияси – пахта етиштиришдан тайёр кийим ишлаб чиқаришгача бўлган Ўзбекистондаги етакчи пахта-тўқимачилик кластерларидан бири, “Daka-Tex fabrikasi” (Ўзбекистон) — юқори сифатли калава ип, трикотаж мато ва тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаради.
Кўргазма дебютантлари: “Elegant Fiber Textile” (Ўзбекистон) – юқори сифатли, рақобатбардош ва замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиси, “Indigo Garments” (Ўзбекистон) – замонавий технологияларни инсон саломатлигига ғамхўрлик билан уйғунлаштирган мамлакат трикотаж саноати етакчиларидан бири.
“Global Textile Days”нинг асосий таркибий қисмларидан бири иккинчи куни – 10 сентябрь куни Aтриум 2-залида бўлиб ўтадиган бизнес-дастур бўлади. Унинг асосий мавзуси – “Марказий Осиё ишлаб чиқариш маркази сифатида: барқарорлик vs глобал муаммолар”. Тадбир ишлаб чиқарувчилар, брендлар, ритейлерлар, давлат идоралари ва экспертлар ўртасидаги динамик мулоқот майдонига айланади, унда Марказий Осиёни жаҳон тўқимачилик ва тикувчилик саноатининг барқарор ва масъулиятли маркази сифатида белгилаш йўллари муҳокама қилинади. Дастур иштирокчиларга харажатларни камайтириш ва фабрикалар самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган янги технологиялар, рақамлаштириш ва автоматлаштириш бўйича амалий билимлар беради. Янги бозорларга чиқиш стратегияларига, жумладан, Россия ва халқаро онлайн чакана савдо, рақамли ёрлиқлаш, сунъий интеллектни жорий этиш ва энергияни тежовчи ечимларга алоҳида эътибор қаратилади.
Расмий кўмак кўсатаётган:
-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси;
-Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
-Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси;
-“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси;
-Тошкент шаҳар ҳокимлиги;
-“ОСИЁ РAМЗИ” Ўзбекистон дизайнерлар уюшмаси.
Тошкент ш.
Тадбир ташкилотчилари – Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори – ICA Eurasia Group.
Қўшимча маълумот учун Iteca Exhibitions матбуот хизматига мурожаат қилинг:
Teл: + (998 93) 180 03 42, E-mail: pr@iteca.uz, www.caitme.uz