«Тошкент» фонд биржаси «NASDAQ» билан ҳамкорликда модернизация қилинади

22 Sen 2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида “NASDAQ” фонд биржаси раиси Адена Фридман билан учрашув ўтказди.

“NASDAQ” – 30 триллион АҚШ долларидан ортиқ активларни бошқарувчи дунёдаги етакчи молия бозори операторларидан бири.

«Тошкент» фонд биржасини модернизация қилиш, давлат облигациялари савдоси учун яхлит инфратузилма яратиш режалари кўриб чиқилди.

Related