Хўжаободда сув сарфини аниқ назорат қилувчи “ақлли” ҳисоблагичлар ишлаб чиқарилмоқда

23 Sen 2026

Президент Шавкат Мирзиёев Хўжаобод туманидаги технопаркда бўлиб, “ақлли” сув ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

Андижон майдони жиҳатидан кичик, аҳоли энг зич жойлашган вилоятлардан бири. Шу боис, ҳудудда ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш, адирликларни ўзлаштириш ва янги саноат майдонларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хўжаобод туманида 300 миллион долларлик хорижий инвестициялар ҳисобига ташкил этилган “Андижон технопарки” ана шундай йирик лойиҳалардан биридир. Адирликларни ўзлаштириш эвазига ажратилган 100 гектар майдонда 51 та саноат корхонасини жойлаштириш режалаштирилган.

Саноат зонаси тўлиқ ишга тушгач, 3 мингта янги иш ўрни яратилади. Йилига 50 дан ортиқ турдаги 200 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, бюджетга 160 миллиард сўм тушум таъминланади. Вилоятнинг экспорт салоҳияти эса 50 миллион долларга ошади.

Саноат зонасида Хитойнинг “Sanchuan” компанияси томонидан “ақлли” сув ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш корхонаси барпо этилди. Қиймати 25 миллион доллар бўлган лойиҳа тўлиқ хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилмоқда. Корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнларининг 80 фоизи роботлаштирилган.

“Huawei” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилаётган 5G технологияси асосидаги “ақлли” ҳисоблагичлар сув сарфи ва сифати, қурилмаларнинг техник ҳолати ҳамда балансни онлайн кузатиш имконини беради.

Корхонада йилига 15 турдаги 1 миллион дона “ақлли” сув ҳисоблагич ишлаб чиқарилади. Улар сув тўпланишининг олдини олувчи махсус конструкция ва совуққа чидамли корпус билан ишлаб чиқарилади.

Шунингдек, бу ерда дуал таълим дастури ҳам йўлга қўйилган.

Маҳаллийлаштириш даражасини 2030 йилга қадар 70 фоизга етказиш режалаштирилган. Шу мақсадда саноат зонасида бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар жойлаштирилади.

Related

ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқи
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига бўлажак раисликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligi davlat rahbarlari kengashining kengaytirilgan majlisidagi nutqi
09. Okt 2026
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
O‘zbekiston Prezidenti mamlakatimizning Mustaqil Davlatlar Hamdo‘stligiga bo‘lajak raisligining ustuvor yo‘nalishlarini belgilab berdi
09. Okt 2026