Ал-Кувайт шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар.
Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
– Саноат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Ҳаво қатнови тўғрисидаги битимга баённома;
– Меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– «Ақлли» шаҳарларни барпо этиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Санъат ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Туризм соҳасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури;
– Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорлик тўғрисида битим.